Тойлоқда кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
- 28.09.2022 12:08
- 264
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича текширувлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Я. банк муассасаси масъул ходимлари билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, “С.М.” МЧЖга 800 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни сохта мониторинг далолатномалари тузиш орқали “Р.Т.” МЧЖга ускуна олиш учун ўтказиш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!