Тойлоқда Зарафшон дарёси бўйида тўғон қурилмоқда
- 09.11.2021 11:15
- 109
- Самарқанд
Дарёнинг Тойлоқ тумани Тўғай қишлоғи ҳудудида оқиб ўтувчи қисмида бир километр масофада тўғон (қирғоқни мустаҳкамлаш учун тўсиқ) қурилиш ишлари бошланган.
Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Феруз Нажмиддинов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди:
“Дарё ўзани кенгайиши ҳисобига Тўғай қишлоғи ҳудуди ер майдони дарё суви таъсирида емирилиб, натижада қишлоқ аҳолиси уй-жойларини сув тошқин ювиб кетиши хавфи юзага келганди. Президент қарори ижроси ҳамда хавфсиз дарё чора-тадбирлари доирасида Тойлоқ тумани “Ўзбекистон” маҳалласи, Тўғай қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси оқими бўйича ПК-256+72 дан ПК 267+07 гача, яъни 1 километр масофада тўғон қурилиши ишлари амалга оширилмоқда”.
Ҳоким ўринбосарининг мазкур пости остида дарёнинг ўзини ҳам муҳофаза қилиш юзасидан изоҳлар қолдирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа