Туман газеталари таҳририяти аҳволига вилоят ҳокими эътибор қаратди
- 25.06.2019 09:41
- 574
- Самарқанд

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида бугун ўтказилган йиғилишда вилоятдаги босма оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базаси, мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
- Туман ва шаҳар газетаси ўша ҳудуд ҳокимининг, муассисининг юзи, - деди Э.Турдимов. - Ҳокимлар ўз газетасига ана шу нуқтаи назардан қараши керак. Ўз сиёсатини газетаси орқали тарғиб этиши зарур.
Вилоят ҳокими газеталарда баландпарвоз гаплардан қочиб, ҳудуддаги реал ҳаётни кўрсатиш, танқидий-таҳлилий материаллар бериш кераклигига эътибор қаратди.
Шунингдек, йиғилишда газеталарнинг ижтимоий тармоқларда фаоллигини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Э.Турдимов ҳудуд раҳбарларидан газетани қачон, қайси материални ўқиганлигини сўради. Шунингдек, газеталарнинг обуначиларга етказилиши масаласи муҳокама этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 44 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 3 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 18:38
- Таълим