Туркия коронавирус пандемиясининг иккинчи юқори нуқтасини эълон қилди
- 19.10.2020 15:15
- 193
- COVID-19
Бир кеча-кундузда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 1815 нафарга ошди. Бу жорий йилнинг 8 май санасидан буён қайд этилган энг юқори кўрсатгич саналади. Бу ҳақда 18 октябрь куни РИА Новости нашри Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Мамакат соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Хўжанинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси Туркияда ўзининг иккинчи юқори нуқтасига етган. Сентябрь ойида мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ва касаллик оқибатида рўй берган ўлим ҳолатининг сўнгги тўрт ой давомидаги энг юқори кўрсаткичи қайд этилган эди.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган баёнотда 18 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 347 493 киши коронавирус инфекцияси билан касалланган. Улардан 9 296 нафар бемор ҳалок бўлган ва 304 003 нафар бемор тузалган.