Туркия телерадио компанияси ижодкорлари Самарқандда
- 01.08.2024 11:23
- 48
- Самарқанд
Регистон майдонида “Руминиядан Туркистонгача” халқ тароналари кўрсатуви ижодкорлари самарқандлик ва туркиялик санъаткорлар билан кўрсатув тайёрлашди.
- Туркия телерадио компаниясининг мусиқий каналида эфирга узатиладиган янги дастуримизнинг номи “Туркистондан Руминиягача”, - дейди Туркия телерадио компанияси директори Мурод Ўзер. - Бу дастур кенг қамровли бўлиб унда Туркий давлатлар дунёси ва Болқонларни ўз ичига олган. Ушбу кўрсатув 13 бўлимдан иборат бўлиб, 6 ва 7- бўлимлари Ўзбекистоннинг гўзал ва қадимий шаҳарлари яъни, Тошкент ва Самарқандда тасвирга олинди. Биз самарқандлик санъаткорларни тасвирга оляпмиз. Мақсадимиз туркия каналларида туркий давлатлар миллий ва халқона тароналарни кўрсатиш.