Тушунмовчиликларга барҳам берилиб, бозорда тартиб ўрнатилди
2020 йил 14 март куни “Зарафшон” газетаси ва “Zarnews.uz” сайтида “Бозорда тартиб бўладими?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақола юзасидан Каттақўрғон тумани марказида жойлашган “Пайшанба деҳқон бозори”да ўрганиш ишлари олиб борилди. Бозордаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Ҳозирда бозорда тозаликка риоя қилиниб, сотилаётган маҳсулотлар санитария талабларига мос ҳолатга келтирилди.
Бозордаги маҳсулотлар алоҳида-алоҳида расталарга қўйилди. Очиқ ҳолда сотилаётган қандолатчилик маҳсулотларининг усти махсус матолар билан ёпилди. Бозор маъмурияти ва тадбиркорлар ўртасидаги чек бўйича муаммога барҳам берилди. Бозордаги қассобларнинг очиқ ҳолда гўшт сотишига чек қўйилди ва маҳсулотни алоҳида расталарда сотиш таъминланди.
Бозор ҳудудидаги ошхоналар туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан санитария талабларига мос ҳолга келтирилди.
Бозор маъмуриятига доимий равишда тартиб сақлашиниши бўйича тегишли топшириқ берилди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.