Туяқушнинг югуриш тезлиги соатига неча километр?

🔹 Францияда фаррошлар ўрнига қарғалар ишлайдиган парк бор. Паррандалар Вандей минтақасида жойлашган Пюи дю Фу боғни айланиб ўтиб, ташланган ахлатларни йиғиб, махсус қутиларга солишга ўргатилган.



🔹 Бирлашган Араб Амирликларида топилган Goniurellia tridens пашшасининг қанотларида яна иккита чивин сурати бор. Бу пашшага ўзини “чивинлар подаси” қилиб кўрсатиб, бошқа йиртқичлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.



🔹 Туяқушлар тезликни соатига 70 километргача ошира олади.

🔹 Жирафалар кунига атиги икки соат ухлайди. Одатда улар ўз сағрисидан ёстиқ сифатида фойдаланишади.



🔹 Фламинго (қизил ғоз) патларининг ранги табиий равишда пушти эмас – улар бу рангга креветкалар истеъмоли орқали эришади.

🔹 Фламинголар нима учун битта оёқда туришини ҳеч ким билмайди, назарияга кўра, бу овқатланиш пайтида сувда турганида кўпроқ иссиқликни сақлаш учун қилинади. Бошқа бир назария бу оёқлар юкини алмаштириш учун қилинишини таъкидлайди.

🔹 Тақал бургут фильмларда кўрсатиладиган товушларни чиқармайди – бу қуш фақат чириллайди, кинода драматизация учун қизил лочиннинг ясама қичқириғи киритилади.

🔹 Баъзи иссиқ қонли ҳайвонлар туғруқ вақтини кечиктириши ва ҳомиладорлик муддатини узайтириши мумкин. Бу усулдан кўпинча айиқлар, кийиклар, денгиз мушуги ва яна бир неча ҳайвонлар фойдаланади.

🔹 Медузаларда мия ва қон томирлари йўқ.

🔹 Популяциясида урғочиси бўлмаса, эркак масхарабоз-балиқ ўз жинсини ўзгартириши мумкин.



🔹 Анабас саёзлашган ҳовуздан чиқиб, бошқа сув омборига етиб бориш учун судралганда, атмосфера кислороди билан нафас олишга қобир бўлган ягона балиқдир.

Баҳора тўплади.