Уч ойлик болани 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
- 29.07.2020 15:30
- 304
- Жамият
Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро мурожаат қилиб, пойтахтда истиқомат қилувчи 21 ёшли Н.Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини билдирган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, тезкор ходимлар прокуратура вакиллари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширди.

Натижада, Н.Ф. ва у билан бирга яшовчи, 24 ёшли A.З. чақалоқ эвазига пул олаётганида ушланди.
Тўпланган материаллар қонуний чора кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилган.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жумбоқлигича қолаётган фокуслар
- 23 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Қалам ва тақдир синовларида тобланган адиб
- 2 соат аввал
- Мутолаа