Украина буғдойи: Ҳудудда миллионлаб тонна ортиқча ғалла бор, аммо дунёнинг қолган қисмида одамлар очликдан азият чекяпти
Европа дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел БМТ шафелигида Россия, Украина ва Туркия Украина ғалласини денгиз орқали ташиш бўйича келишувга эриша олишига умид билдирди. Бу ҳақда у Люксембургда бўлиб ўтган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида маълум қилди.
- Мен чин дилдан умид қиламан ва ишончим комилки, БМТ охир-оқибат келишувга эришади. Дунёнинг қолган қисмида одамлар очликдан азият чекаётган бир пайтда, Украина ҳудудида миллионлаб тонна буғдой ҳали ҳам тўсиб қўйилгани ақлга сиғмайди, тасаввур қилиб бўлмайди. Бу ҳақиқий ҳарбий жиноят. Бундай давом этиши яхшиликка олиб келмайди.
Ғарб давлатлари Россия Украина донининг денгиз орқали экспорт қилинишига тўсқинлик қилаётгани, бу эса унинг жаҳон бозорида тақчиллиги ва озиқ-овқат инқирозига олиб келаётганини айтишмоқда.
Москва эса қўйилган айбловларни рад этиб, Қора денгизда кема қатнови билан боғлиқ муаммолар Украина ўз порт сув ҳавзаларини миналаши туфайли юзага келганини таъкидламоқда.