Ургут шаҳрига беш йил ҳокимлик қилган аёлни танийсизми?
Урунова Мунаввар Уруновна 1992-1997 йилларда Ургут шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. Бунга қадар, 1990-1992 йилларда у халқ депутатлари Ургут шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси раиси бўлган.
Аслида ургутлик М.Урунова 1947 йилда туғилган. У 1969 йилда Самарқанд кооператив институтини тугатгач, 1969-1985 йилларда Ургут тумани матлубот жамияти молшуноси, жамият бошқаруви раисининг ўринбосари, 1985-1990 йилларда Ургут шаҳар матлубот жамияти бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.
1997-2000 йилларда Ургут тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар ҳокими сифатида фаолият олиб борган М.Урунова 2005 йилдан буён Ургут тумани “URGUT SAYYOX MTS” масъулияти чекланган жамиятини бошқариб келмоқда.
У раҳбарлик қилаётган жамият 2016 йилда даволаниш бўйича Украина давлати билан шартномалар имзолаб, 14 нафар фуқароларга Украинада тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилган. 2017 йилда Россия Федерациясига 18 нафар фуқаролар ана шундай сабаб билан боришларига кўмаклашилган.
М.Урунованинг бевосита ташаббуси билан тумандаги Навбоғ, Сўфиён, Катта Торинжак маҳаллаларида истиқомат қилаётан меҳнат фахрийлари, якка-ёлғизларнинг ижтимоий ҳимоясига 6 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган, 2 миллион сўмдан ортиқ дори-дармонлар бепул тарқатилган.
Ургут туманининг дунё сайёҳлик харитасида ўз ўрнини топишини мақсад қилган М.Урунова келгусида туманнинг тоғли ҳудудидан дам олиш масканлари ташкил этиб, чет эллик сайёҳларни жалб этишга ҳаракат қилмоқда.