Ургут туманида тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 778 млн. сўм зарар етказгани маълум қилинди
- 22.07.2023 19:13
- 146
- Самарқанд
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, вазирлик ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида Ургут туманида фаолият олиб бораётган “Agromir Buildings” МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Ушбу тадбиркор электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб 1,7 млн. кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги ва бу билан электр таъминоти корхонасига 778 млн. сўм миқдорда зарар келтирганлиги аниқланган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган. Назорат тадбирлари давом этмоқда.
Теглар:
Ургут тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 3 соат аввал
- Таълим