Ургутда 122 та оила яраштирилди, Жомбойда масъулиятсиз ота 15 суткага қамалди

Пайариқлик қарздор О.Қувондиқов билан атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилганда, у фарзанди таъминоти учун вояга етгунича ҳисоб-китоб қилинган 22 миллион 729 минг сўм пулни тўлаб берган ва мазкур ижро иши тамомланган.

Бироқ Й.Собиров бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан, 5 миллион 868 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаган.

Мазкур ижро ҳужжати асосида Й.Собировнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли идораларига сўров хатлари юборилганда қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулк аниқланмаган. Унинг алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун Жомбой тумани маъмурий судига юборилган. Суднинг қарори билан қарздор Й.Собировга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ажрашган оталардан алимент қарздорлигини ундириш, шу билан бирга, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг Н.Мамасолиевдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан, мавжуд қарздорликнинг тўланишини таъминлаш билан бирга, Н.Мамасолиев ва қарз олувчи Ф.Султонова билан ўтказилган суҳбатлар, тушунтириш ишлари натижасида улар ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйилди.

Шунингдек, бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган, ўзаро жанжаллашиб юрган С.Аҳатқулов ва З.Ўрозова ҳам тушунтириш ишлари натижасида ярашиб олди.

Умуман, пандемия даврида Ургут туманида Мажбурий ижро бюроси ходимларининг саъй-ҳаракати билан ажрашган, ажрашиш ёқасида турган 122 та оила яраштирилди.

Эр-хотин муносабатларининг тикланганлиги, оилалар ярашганлиги муносабати билан қарз ундирувчиларнинг аризасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бекор қилинди.

 

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.