Ургутда 500 ўринли махсус шифохона ташкил этилмоқда
- 19.08.2020 08:30
- 365
- COVID-19

Ургут туманида коронавирус инфекциясига гумондорлар шу пайтгача туман марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимида жойлаштирилган, касаллик аниқланган беморлар эса вилоятдаги тиббий муассасаларда даволанган. Айни пайтда туманда эпидемиологик вазият барқарорлашган бўлса-да, ҳудудда аҳолининг кўплиги эътиборга олиниб, Ургут тиббиёт коллежида 500 ўринли вақтинчалик махсус шифохона ташкил этилмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари И.Жабборовнинг айтишича, коллеж спорт залида 80 ўринли реанимация бўлими ташкил этилади ва барча зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланади, кислород таъминоти яратилади. Шунингдек, коллеждаги хоналар 420 ўринга мослаштириб, ётоқ мебеллари билан жиҳозланмоқда.
Коллеж ётоқхонаси муассасада ишловчи тиббий ходимлар учун ажратиб берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ТИРИЛГАН МУРДА: Орзули дунё
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Эрон – Исроил зиддияти: АҚШ можарога қўшиладими?
- 3 соат аввал
- Хориж
ТИРИЛГАН МУРДА: Ўтмиш соғинчи
- 3 соат аввал
- Сиёсат
Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди
- Бугун, 10:15
- Самарқанд