Ургутда 65 ёшли фуқаро қарийб ярим килограмм "опий" билан ушланди
- 13.01.2022 09:41
- 539
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси чегара қўшинлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11 январь куни наркотик воситалар савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи, 65 ёшли киши яқин қариндоши, 1990 йилда туғилган фуқаро ёрдамида унинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинасида 497,51 грамм “опий” гиёҳванд моддасини олиб кетаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, ушбу наркотик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.
Мазкур ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Афсусланарлиси, отахон илгари ҳам шундай жиноий қилмиши учун Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган ва бундан хулоса чиқармаган экан.