Ургутда янги корхона ишга туширилди, 80 та янги иш ўрни яратилди

Ургут туманида "UR JEANS" МЧЖ корхонаси қиймати 3,0 миллион АҚШ доллари бўлган джинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида ўз фаолиятини бошлади.

Корхонада 80 та янги иш ўрни яратилиб, кутилаётган ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5,4 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шундан 1,6 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда “Ургут” ЭИЗда 70 та лойиҳадан 43 та лойиҳа ўз ишлаб чиқаришини бошлаган бўлиб, 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур корхоналар томонидан 2020 йилнинг 1 чорагида 220,0 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 6,6 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.

2020 йилнинг 1-чорагида 2 та, қиймати 3,0 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилиб, 350 та янги иш ўринлари яратилди.

Йил давомида яна 13 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

Ургут тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.