Ургутнинг чекка ҳудудида яшовчи йигит 3,3 грамм "героин" билан ушланди
27 январь куни соат 14:05 ларда Самарқанд вилояти ва Ургут тумани ички ишлар ходимлари томонидан Ургут шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Мирзобоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро О.А. харидор сифатида жалб қилинган Ф. исмли шахсга 1000 АҚШ долларига тахминан оғирлиги 4 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмасининг хулосасига кўра, О.Адан ашёвий далил сифатида олинган сарғиш рангли моддалар таркибида “героин” гиёҳвандлик моддасининг соф оғирлиги 3,36 граммни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Ургут тумани бўйича ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.