Урушда 2 марта оғир яраланган нарпайлик Норбек ота 100 ёшни қаршиламоқда
Инсоният бошига мислсиз кулфатлар ёғдирган Иккинчи жаҳон уруши 152 минг нафардан зиёд самарқандликларнинг ҳаётини издан чиқариб, бутунлай бошқа ўзанга буриб юборди. Уларнинг 70 минг нафардан ортиғига киндик қони тўкилган юртига қайтиш насиб этмади. Биркам 100 ёшни қаршилаётган нарпайлик Норбек ота Мардонов ўзини энг омадли ва бахти кулган инсонлардан бири деб ҳисоблайди.
- 5 йил урушда бўлдим, 2 марта оғир яраланиб, куним бор экан, яна хизматга қайтдим. Сафдошларимнинг кўпчилиги кўз ўнгимда жон берди... у кунларни ҳеч кимнинг бошига солгулик қилмасин!
Урушдан сўнг маориф тизимида ишимни давом эттирдим. Сўнг ободонлаштириш, савдо, коммунал хизмат соҳаларида ҳам ишладим. Насиб этган экан, бугунги фаровон кунларгача етиб келдим. 9 нафар фарзандим, набира, эвара, чевараларим ардоғидаман. Ҳукуматимизнинг, юртбошимизнинг ва барча-барча яхши инсонларнинг эътиборидан мамнунман. Бу кунларнинг қадрига етинглар, болаларим, - дейди отахон биз билан суҳбатда.
Дарҳақиқат, бугунги кунимиз учун улардан миннатдормиз.