Устоз қандай қилиб муваффақиятга эришишни тушунтиргани ҳақида
- 01.10.2023 18:54
- 177
- Ўқинг, қизиқ!
Бир куни талаба устози олдига келиб, ундан қандай қилиб муваффақиятга эришишни ўргатишини сўради.
Устоз катта бочкани сув билан тўлдирди ва талабадан унга кириб, боши билан шўнғишни сўради.
Талаба шўнғиди.
Бир неча сониядан сўнг у сув юзасига чиқишга ҳаракат қилди, лекин устоз уни бошини ушлаб турар ва сув юзасига чиққани қўймасди.
Талаба янада қатъийроқ ҳарақат қилди ва охири қаршиликни енгишга муваффақ бўлди.
Нафас ростлаб, устозидан нега бошини сувдан кўтаришга йўл бермаганини сўради.
- Айт-чи, сув юзасига чиқа олмаганингда нимани ҳис қилдинг? Энг кўп нимани хоҳладинг?
- Бор куч-қувватимни ишга солганимни ҳис қилдим. Нафас олишни хоҳладим, - дея жавоб берди талаба.
- Бу туйғуни эслаб қол. Ва худди шу туйғу билан илм ол, касб-ҳунар ўрган, муваффақиятга интил. Шунда ҳаммаси яхши бўлади, - дея жавоб берди устоз.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 10 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!