"Уйда ёлғиз", "Аёз бобо", "Тақдир ҳазили ёхуд қушдай енгил бўлинг" фильмлари ҳақида қизиқарли фактлар

Янги йил байрамини севимли ва завқли оилавий комедияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

1990 йил 16 ноябрда эфирга узатилган кам бюджетли "Уйда ёлғиз" комедияси экранга чиқмаслиги мумкин эди. Фильмда супер юлдузлар йўқлиги сабабли у муваффақиятсизликка учрашига ишонилган. Аммо сценарий муаллифи ва продюсер Жон Хьюз уни атиги 10 миллион долларга (50-70 миллион доллар ўрнига) яратишга ваъда беради.

Харажатлар айтилганидан ошиб кетади ва суратга олинган материални кўрган энг йирик Warner Brothers кино концерни зарур миқдорни тўлашдан бош тортгач, фильм ёпилади. Фақат 20th Century Fox киностудиясига фильм жуда ёқади ва фильм бюджетини 18 миллион долларга кўтаришга қарор қилинади. Кинокартина кутилмаганда машҳур фильмга айланади.

* Фильм сценарийси 10 кунда тайёр бўлган, шундан 44 саҳифаси 8 соатда ёзилган.

* Кевин (Калкин) 400 нафар ўғил болалар кастингида танлаб олинган.

Сценарийни четлаб: Кевин (Маколей Калкин) ҳаммомда соқол учун ишлатиладиган лосьённи юзига суртиб шаппатлаб қўйиши керак эди, аммо бола лосьённи суртиб даҳшатли қичқиради ва бу имправизация фильмда қолади.

Телевизорда кўрсатилаётган Кевиннинг севимли гангстер фильми аслида "Уйда ёлғиз" учун махсус олинган оқ-қора фильм.

Эпизодлардан бирида жиноятчи Марвин арча шиша безакларини босиб оёқяланг юрган. Эффект усталари шиша безакларни шакардан ясашган. Қорда юрганда эса қаҳрамон оёқларига каучук "қўлқоп"лар кийиб олган эди.

Кинода қор янада эффектли бўлиши учун картошкали парраклардан фойдаланилган. Лекин қор бир неча кундан кейин эригач, ерда ёқимсиз ҳид таратиб картошка парраклари ётарди.

"Аёз бобо" 1960 йиллар "ужастик" фильми

Александр Роунинг 1964 йилда чиққан "Морозко" ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ҳам болалар, ҳам катталарнинг севимли эртаги бўлиб келмоқда.

***

Фильмдаги энг ҳайратланарли ва эсда қоларли саҳналардан бири, Настенканинг очкўз синглиси Марфуша (Чурикова) суратга олиш гуруҳи хатоси туфайли олма ўрнига бир-неча дубль пиёз чайнашга тўғри келган.

15 ёшли Настенка жуда ёш кўринишини олдини олиш учун унга пардоз берилган: ёрқин кўк "тень", қизил лаб бўёғи. Кирпиклардаги қировни эса офис елимидан ясашган. Актриса ҳар сафар уни кўзидан ёш оқиб тозалаган.

Ялмоғиз кампир ролини эркак киши - Георгий Миляр ўйнаган ва у ўша давр кинематографиясининг "ялмоғиз кампири" ҳисобланган. Аслида, Георгий Миляр бўлмаганида, фильм ҳеч қачон экранга чиқмасди.

Плёнкалар сақланадиган ертўлани сув босганда ундан бошқа ҳеч ким бўлмаган: қаттиқ совуққа қарамай, у ертўлага тушган ва тизза бўйи сувда плёнка солинган қутиларни олиб чиқиб қиш эртаги - "Аёзбобо"ни сақлаб қолган.

Қор ўрнига - "пинопласт", ҳаммом ўрнида - совуқ павильон

Қарийб ярим аср давомида Янги йил кечаси намойиш этиладиган ва юзлаб одамлар юрагидан ўрин олган Эльдар Рязанов ва Эмиль Брагинскийнинг "Қушдек енгил бўлинг ёхуд тақдир ҳазили" фильми ҳозир ҳам ўз қадрини йўқотмаган ва ҳали-ҳануз Янги йил завқига тўлдириб, томошабинларни чорлашда давом этмоқда.

Самолётда маст Лукашин бошини қўйган асабий йўловчи Режиссёр Рязановнинг ўзи бўлган.

Женя ва унинг дўстлари гўёки "ёғдай" эриб ўтирган ҳаммом аслида "Мосфильм"даги совуқ павильон. Совуқдан актёрлар "қиттак-қиттак" отишган ва "ҳаммом" саҳнасида ҳақиқатан сархуш бўлишган. Буни сезган Рязанов ишни тўхтатмоқчи бўлади, аммо ўртоқлар қанчалик ҳақиқий ўйнаётганини кўриб, суратга олишни давом эттиради.

Фильмда жозибали қўшиқларни Надянинг ўрнига Алла Пугачёва ижро этган

Фильмда режиссёр принципларига xиёнат қилмаган ҳолда импровизацияга йўл беради. Шундай қилиб, ваннадаги дублда Иппалит ролини ўйнаган Юрий Яковлев аслида совуқ душ остида эди, аммо кутилмаганда илиқ сув келади ва актёр "ана, илиғи келди" иборасини сценарийдан оғишиб айтади.

Фильм суратга олинаётган 1975 йилда қор кам ёққан эди. Айниқса, Ленинградда қор умуман бўлмаган. Декораторлар роса "терлаши"га тўғри келади. Томошабин экранда қорни кўриши учун майдаланган қоғоз, пенопласт ишга тушади, бино томларида пахта тўшалади. Одамлар эса аптекаларда нега пахта камёб бўлганига ҳайрон.

"Юқори"дагиларнинг "ўткир чиғириғи"дан ўтган фильм ярим йил ўтиб, 1976 йил 1 январда телеэкранларга чиққан. Фильм тугашидан атиги бир неча дақиқа ўтар-ўтмас Рязановга телеграмма, қўнғироқлар ёпирилган.

Гулнора Холдорова тайёрлади.