“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқарилишини 12,5 фоизга оширди

Жорий йилнинг сентябрь ойида “UzAuto Motors” компанияси “Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борди.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Chevrolet Lacetti” автомобилининг ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 та автомобилга етди.

Ишлаб чиқариш линияларининг модернизация қилиниши ойига 1000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради.

Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди.