“UzAuto Motors” Хоразм вилояти филиалида 200 мингинчи автомобиль ишлаб чиқарилди
- 19.12.2019 15:08
- 146
- Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Питнак шаҳрида “Damas” русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси тасдиқланганди.
Ушбу лойиҳага асосан қурувчилар ва соҳа мутахассисларининг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига қисқа вақт ичида, яъни 2014 йил 6 январь куни Питнак заводида илк “Damas” автомобили ишлаб чиқарилган эди.
5 йил вақт ўтиб, “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида 200 000 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда 262 мингдан зиёд аҳолидан спорт синовлари олинди
- 49 дақиқа аввал
- Спорт
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим