"Uzbekistan Airways"га 1000 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда берган фирибгар ушланди
- 09.09.2020 12:40
- 96
- Ўзбекистон
Стюардесса сифатида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. мурожаат қилди. У ўз аризасида унга 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардесса ишига жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятидан 26 ёшли Фарҳод А.га нисбатан чора кўришни сўради.
Хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Фарҳод ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Теглар:
авиақатнов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 35 дақиқа аввал
- Долзарб