Вақт саёҳатчилари: Медицина ақл бовар қилмас ютуқларга эришади

Ғайриоддий воқеа содир бўлганини айтиб берганларга, ҳеч қандай далили бўлмаса, кўпчилик ишонмайди. Американинг Вайоминг штатида яшовчи эркакнинг ҳикояси ҳам шунга ўхшаш. У ўзининг вақт саёҳати тарихи ва ўзга сайёралик босқинчилар билан бўлган воқеалари тўғрисида сўзлашни бошлаганида ҳуқуқ-тартибот идоралари у билан қизиқа бошлади.

Брайант Жонсон Каспер 2048 йилга саёҳат қилганини таъкидлай бошлади. Унинг келажак тўғрисидаги ваҳийлари эшитганларни ҳайратда қолдирди.

Америкаликнинг айтишича, яқин орада, яъни 2048 йилга қадар унинг ватанини забт этадиган бегона кучлар ташриф буюради. У ўз сўзлари ҳақиқатлигини ва аҳолини тезда шаҳарни тарк этишга ундади. Унинг сўзлари жиддий қабул қилинмади ва у полиция томонидан ҳибсга олинди.

ПУТЕШЕСТВИЕ ВО ВРЕМЕНИ: вернулись, чтобы рассказать

Сўзлари одамларни ўйлашга мажбур қилган яна бир вақт саёҳатчиси ёлғонни аниқловчи аппарат (детектор)да келажакда инсоният нимани кутаётганини айтиб берди. Буюк Британиялик бу одам келажакка кўп маротаба саёҳат қилганини даъво қилди. Кўплаб сохта пайғамбарлардан фарқли ўлароқ, у ақлдан озмаганлигини ва ҳақиқатни гапираётганлигини аппаратда исботлаб берди. Қизиғи, у машҳурликни изламасдан, ўзи ҳақида сир сақлашни хоҳлади.

Унинг айтичиша, 2030 йилда Америкада Илан Ремейк деган киши бош қўмондонликка киришиши биланоқ вақт саёҳати болалар ўйинига қараганда ҳам осонроқ бўлади.

Шунингдек, у бугунда қилинаётган тахминлар амалга ошишини ва сунъий ақл бутунлай дунёни бошқаришини башорат қилмоқда. Google иловалари шу қадар такомиллашадики, улар ҳар қандай уй-рўзғор ишларини ҳам бошқариб боради. У Шимолий Американинг исиб кетиши давом этишини ўз кўзи билан кўрганини ва Европага совуқ келишини ҳам айтган.

50 ёшга кирган бўлишига қарамасдан, у жуда ёш кўринади. Медицина ақл бовар қилмас ютуқларга эришишини, келажакда у анорексия касаллигидан азият чекканлиги сабаб таблетка ичиб ёшарганини ҳам айтган.

Интервью охирида детекторда унинг сўзлари ҳақиқат эканлигига ишончли далиллари борлигини, бироқ у буни одамлар билан бўлиша олмаслигини, ҳақиқат вақт ўтиши билан парадокс (соғлом ақлга зид фикр)га олиб келиши, бу эса бутун воқеликка таҳдид солиши мумкинлигини айтди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.