Варшавада бировнинг боласини пешонасидан ўпган украиналик маҳкамага тортилди: у бир йилга қамалиши мумкин
34 ёшли Украина фуқароси мактабда юрган болалардан биттасини пешонасидан ўпиб олган. Энди у судланади. Бу ҳақда 19 ноябрь куни dziennik нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ой бошида украиналик пойтахтнинг Влоха туманидаги таълим муассасаларидан бирига келган. Кийиниш хонасига ўтиб, танимаган мактаб ўқувчи қизнинг олдига бориб, унинг бошини силаб, пешонасидан ўпган.
Украиналик қўлга олинган. У вояга этмаган боланинг жисмоний дахлсизлигини бузганликда айбланмоқда. Модда санкцияси бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
Ҳаракатининг сабаби сифатида украиналик терговчиларга унинг ғаразли ният бўлмаганлигини, у шунчаки “Украинада қолган фарзандларини соғиниб қолганини” айтди.