Вазирлик мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишларини сўради
- 26.01.2023 12:07
- 75
- Ўзбекистон
Абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига киришда тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID-карта) маълумотларини "ABITUR" электрон дастурига киритиш талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID-карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтди.
Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг "ABITUR" электрон дастури билан интеграция қилинган.
Теглар:
ID-карта
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Матонатли аскар
- Кеча, 21:04
- Мутолаа
Расмийлар мигрантлар учун нима қила олади?
- Кеча, 11:13
- Хориж