Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 2019 йил 26 апрель куни соат 09.00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри Амир Шохмурод кўчаси 73-уйда жойлашган Самарқанд вилоят ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли Чим устида хоккей спорт комплексида (мўлжал: Самарқанд вилояти онкология шифохонаси) Самарқанд шаҳар аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказади.

Фикр, мулоҳаза ёки таклифларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этиб, билдиришингиз мумкин, деб ёзади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.