Вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда ишлаган Беҳзод Раҳматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тасдиқланганди

Бугун вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Раҳматуллаев Алимардон Тўрамуродович вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида иш бошлади.

У 1987 йилда Сирдарё вилояти, Меҳнатобод туманида туғилган.

Самарқанд давлат университетида таҳсил олган А.Раҳматуллаев 2012 йилда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари вазифасида иш бошлаган.

2015-2019 йилларда ҳокимлик ташкилий-назорат гуруҳи етакчи, бош мутахассис бўлган. 2019-2021 йилларда ташкилий-назорат гуруҳига раҳбарлик қилган.

Бугунги тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.