Вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўтказилмоқда
Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи юзасидан ҳисоботи;
- “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Ғ.Маматқуловнинг вилоят аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 23 октябрдаги 100/15-сонли қарорининг ижроси бўйича ҳисоботи;
- Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Закировнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.