Вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий суди раислари Каттақўрғонда сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилоят судининг раиси Олим Ҳайитов ва Самарқанд вилоят Маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев Каттақўрғон шаҳри “Гўзалкент” МФЙда Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Қабулда 23 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Жиноят ишлари бўйича 5 та, фуқаролик ишлари бўйича 17 та ва  иқтисодий ишлар бўйича 1 та мурожаат тушди.  Пахтачилик Ж.Ҳусанов ва С.Суванкуловалар ўғлига оид жиноят иши судда кўрилаётганини билдириб, унга қонуний енгиллик беришни сўради. Жафокаш ота-онага қонунларимиз адолатли ва бағрикенг эканлиги, қонун доирасида ёрдам берилиши тушунтирилди.

Шунингдек, алимент, мол-мулк, мерос, оилавий масалаларда мурожаатлар бўлди. Барчаси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар, аниқ йўналишлар берилди.

Ҳар мурожаатга ва мурожаатчига алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу мезон сайёр қабулнинг самарали бўлишини таъминлади.