Хабарлар: Самарқандда спорт

Баскетбол
Самарқанд шаҳрида баскетбол бўйича 2005-2006 йилларда туғилганлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда республика бўйича келган Наманган, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ғолиблик учун баҳсга киришди.

Якунда Самарқанд вилояти жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Наманган вилояти иккинчи ва Тошкент шаҳар баскетболчилари учинчи ўринларни эгаллади.
***
Спортнинг "К-1" йўналиши
Самарқанд шаҳрида спортнинг "К-1" йўналиши бўйича вилоят чемпионати ташкил этилди. Унда 100 нафардан ортиқ ёшлар ва катта ёшдагилар ўзаро куч синашди.
Якунда умумжамоа ҳисобида вилоятимиз спортчилари ҳаммадан устун келди. Иккинчи ўрин навоийликларга насиб этди.
***
Юнон-рум кураши
Самарқанд шаҳрида юнон рум кураши бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдагилар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди.
Биринчи ўринни Тошкент шаҳридан келган спортчилар эгаллади.
***
Футбол
2007 йилда туғилган болалар ўртасида футбол бўйича республика мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўйинлар Самарқанд шаҳридаги “Локоматив”, “Динамо ПФК” тасарруфидаги болалар–ўсмирлар махсус футбол мактабида, Жомбой туманидаги марказий футбол стадиони ҳамда финал баҳслари “Динамо” марказий ўйингоҳида ўтказилди.

Ғолиблик Тошкент шаҳрига насиб этди.
***

Қўл жанги
Самарқанд туманида қўл жанги бўйича профессионал спортчилар ўртасида “R-1” йўналишида вилоят очиқ кубоги ташкил этилди.
Якунда Самарқанд шаҳри қўл жанги усталари ғолибликни қўлга киритди.
***
Болалар футболи
15-16 ёшлилар ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Якуний натижага кўра, Ургут туманининг Жартепа маҳалласи жамоаси биринчи ўрин ғолиби бўлди.
***
Ниппон кемпо
Самарқанд шаҳрида спортнинг ниппон кемпо (қўл жанги) тури бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
140 нафар  спортчилар қатнашган беллашувида Самарқанд шаҳар вакиллари биринчи ўринга эга чиқди.

***
Каратэ ВКФ
Самарқанд шаҳрида каратэ ВКФ бўйича ёшлар ва катталар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада 300 нафардан ортиқ спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳар биринчиликни эгаллади.
***
У-шу
Самарқанд шаҳрида спортнинг у-шу тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ чемпионати ташкил этилди.
Якунда Самарқанд шаҳар жамоаси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Паст Дарғом ва Ургут туманлари спортчиларига насиб этди.
***
Аёллар кураши
Самарқанд шаҳрида кураш бўйича қизлар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
120 нафар курашчилар гиламда бел олишди. Якуний натижа бўйича Самарқанд шаҳар жамоаси энг кўп натижа кўрсатиб, биринчиликни эгаллади.
***
Оғир атлетика
Самарқанд шаҳрида оғир атлетика бўйича 2006 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдагилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
300 нафардан ортиқ атлетлар жам бўлган мусобақа якунида Тошкент вилоятининг Чирчиқ олимпия захиралари коллежи атлетлари биринчи ўринга сазовор бўлди. Самарқанд олимпия захиралари коллежи иккинчи ўринга эга чиққан бўлса, учинчи ўрин Хоразм вилоятининг Урганч олимпия захиралари коллежи спортчиларига насиб этди.
***
Жет кун до
Самарқанд шаҳрида спортнинг жет кун до тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида республик очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Унда 121 нафар мамлакатимиз спортчилари қаторида Қозоғистон республикасидан келган спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Якунда Самарқанд шаҳар жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
***
Мини футбол
Самарқанд шаҳрида мини футбол бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида “XOTIRA CUP-2021” республика чемпионати бўлиб ўтди.
30 та жамоа майдонда тўп сурди. Якуний финал баҳси 4 та жамоа ўртасида кечди ва Тошкент шаҳар жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Самарқандликлар иккинчи ва қорақалпоғистонликлар учинчи ўринни банд қилишди.

Аҳрор Шамсиев.