Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси ўз ишини бошлади.

Дастлаб археология институти директори М.Саидов Самарқанд шаҳрининг 3 минг йиллик тарихи доирасида қайта баҳоланиши масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани депутатлар ҳукмига ҳавола қилди.
Таъкидланишича, олиб борилаётган қазишмалар ҳамда Кўктепа ёдгорлигида олиб борилган тадқиқот натижалари илмий таҳлили Самарқанднинг шаклланиши билан боғлиқ янгича ғояларни илгари суриш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Самарқанд археология институти ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги II минг йиллик охири – I минг йиллик бошларига тааллуқли экани кўрсатилмоқда.