Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн еттинчи сессияси 22 сентябрь куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг 18 сентябрда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн  еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Тўхтаевнинг ҳисоботи;

- вилоятда репродуктив саломатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниевнинг ҳисоботи;

- Иштихон туманидаги аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида;

- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил ҳисобидан мақбуллаштирилган маблағларни йўналтириш тўғрисида;

- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида;

- Булунғур туманида юқори иқтисодий ўсишга туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари учун 2025 йилда давлат бюджетида назарда тутилган маблағларнинг сарфланиши бўйича манзилли дастурнинг тасдиқлаш тўғрисида;

- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги “Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида” қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида; 

- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;

- бошқа масалалар.