Халқ таълими вазири иштихонлик ўқувчиларга нима деди?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ёш авлоднинг компьютер, мусиқа, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобхонлик ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Иштихон туманидаги 2 ва 94-умумтаълим мактаблари фаолияти билан танишди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг жойлардаги ижроси, мактаблардаги кутубхона фондининг етарли китоблар билан таъминланганлиги, компьютер синфхоналарининг жиҳозланиши ва фойдаланиш учун имкониятларнинг яратилганлиги, ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган имкониятлар, ҳаттоки синф хоналари ёритиш қисмларининг ишчи ҳолатдалиги кўздан кечирилди.

Халқ таълими вазири ўрганиш давомида таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотлари, яъни PISA халқаро баҳолаш дастурида иштирок этиш ва юқори ўринларни эгаллаш юзасидан аниқ топшириқ ва тавсиялар берди.

 Шунингдек, 94-умумтаълим мактабининг таълим муассасалари рейтингида юқори балл тўплаган ўқувчи ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида вазир ўқувчиларнинг келажакда қайси касбни эгаллаши, танлаган олий ўқув юрти, келгуси режалари билан қизиқиб, мақсадга эришиш учун яхши билим олиб, астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.

Самарқанд вилояти халқ

таълими бошқармаси ахборот хизмати.