Халқаро мусобақада ғолиб бўлган 9 нафар самарқандлик самбочилар тақдирланди

Жорий йилнинг ноябрь ойида Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар, катталар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилганди.

Кеча, 7 декабрь куни 9 нафар ғолибликни қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Нуруллаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят самбо федерацияси раиси Д.Жуманиёзов ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев самбочиларимизни эришган ютуқлари, Бош қомусимиз қабул   қилинганининг 28 йиллик байрами билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз, Сербиядаги халқаро мусобақада Бектош Назаров, Давлатжон Ҳамроев олтин медални, Регина Азимова, Шахриёрбек Маматқулов, Неъмат Ёқубов, Фурқат Рўзиев кумуш медални, Жалолиддин Ортиқов, Дилшод Гадоев, Гулноза Зиёева, Улуғбек Раҳмонов бронза медални қўлга киритган.

Аҳрор ШАМСИЕВ.