Хитой Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
- 03.09.2022 12:34
- 88
- Хориж
Хитой “Яоган-33-02” Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли учирди, деб хабар берди Хитой Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси бугун, 3 сентябрь куни.
“3 сентябрь, Пекин вақти билан соат 07:44 (Тошкент вақти билан 04:44) да "Чанчжэн-4C" ташувчиси Цзюцюан космодромидан муваффақиятли учирилди ва «Яоган-33-02» масофавий зондлаш сунъий йўлдошини мўлжалланган орбитага олиб чиқди”, дейилади корпорация хабарида.
Орбитага чиқарилган қурилма Шанхай космик технологиялар академияси томонидан ишлаб чиқилган. У биринчи навбатда ресурсларни қидириш, қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини баҳолаш, табиий офатлар олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда қўлланилиши режалаштирилган.
Теглар:
Хитой
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хатайликлар Самарқандни зиёрат қилди
- Бугун, 16:40
- Самарқанд
Парранда наслчилиги йўлга қўйилади
- 19/03, 19:51
- Қишлоқ хўжалиги
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- 19/03, 11:51
- Самарқанд