Хитойда чорва учун хавфли штамм аниқланди
- 03.04.2026 10:29
- 34
- Хориж
Хитой чорвачилик соҳасида янги таҳдидга дуч келди. Reuters маълумотига кўра, мамлакатнинг Россия билан чегарадош ҳудудларида “яшур” касаллигининг ўта хавфли янги штамми — SAT1 серотипи аниқланди.
Синьцзян ва Ганьсуда 6 мингдан ортиқ чорва моллари орасида 219 та ҳолат қайд этилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу штамм аввал Хитойда учрамаган ва унга қарши мавжуд вакциналар самара бермаяпти.
Ҳукумат касаллик тарқалишини тўхтатиш мақсадида чорваларни оммавий қириш ва ҳудудларни дезинфекция қилиш ишларини бошлаган. Синьцзян ҳудуди Россиянинг Олтой қисми билан чегарадош.
Аввалроқ Россияда ҳам чорванинг оммавий нобуд бўлиш ҳолатлари қайд этилган. Минглаб ҳайвонлар фермерлардан тортиб олиниб, тириклайин ёқиб юборилгани хабар қилинган. Ҳукумат гўшт экспортини тўхтатмаслик учун “яшур” эпидемиясини яшираётгани тахмин қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?
- Бугун, 15:34
- Маданият
Вазир ва ҳоким IT Park қурилиши билан танишди
- Бугун, 14:49
- Жамият
“Мени дадам олиб кетяпти...”
- Кеча, 23:14
- Таълим
Оилангиз билан қачон саёҳатга чиққансиз?
- 23/05, 14:59
- Саёҳат