Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Шимолий Корея “дунёдаги энг шафқатсиз” махсус кучларини Украинага жўнатган
🔹 Шимолий Корея Корея халқ армиясининг “дунёдаги энг шафқатсиз” қисмларидан бири ҳисобланган Ғарбий округ махсус кучлари Украинадаги урушга жўнатилгани тахмин қилинмоқда. Bild шарҳловчиси уларни “жанговар қуллар” деб атайди ва тўлиқ ахборот бўшлиғида, интернет, Ғарб оммавий ахборот воситалари ва мобиль телефонлардан фойдаланмаган ҳолда тарбияланганини таъкидлайди.
🔹“Оскар” тўфони оқибатида Кубада 6 киши ҳалок бўлди
🔹Исроил ҳарбийлари Ливан пойтахтидаги шифохонага зарба бериши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 24 киши яраланди — Reuters.
🔹 Жанубий Корея Шимолий Кореянинг Украинадаги урушга аралашгани учун жавоб чоралари билан таҳдид қилди. Сеул икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга жавобан КХДР ва Россияга қарши “босқичма-босқич чоралар” қўллашга ваъда берди. Жавоб чоралари Украинага қурол етказиб беришни ўз ичига олади.
🔹 Бугун Қозонда БРИКС саммити бошланди. Кенгайтирилган йиғилишда Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидан жами 36 делегация қатнашади. Куба, Сербия ва Бразилия президентлари Россиядаги БРИКС кенгашида қатнаша олмаслигини маълум қилган.
🔹 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа 11-сафарини бошлаб, Исроилга борди.
🔹 Суд Перу собиқ президенти Алехандро Толедони (2001-2006) Бразилиянинг Odebrecht қурилиш корпорацияси билан боғлиқ коррупция иши бўйича 20,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
🔹 Мексика ҳукумати болалар ва ўсмирлар ўртасида семиришга қарши курашиш мақсадида мактабларда зарарли таомлар ва шакарли ичимликлар сотишни бутунлай тақиқламоқда.
🔹 Россия таълим вазирлиги икки йил ичида айрим таълим муассасаларида ягона давлат имтиҳонига олтинчи ихтиёрий имтиҳон сифатида араб тилини жорий этишни режалаштирмоқда.
🔹 Суданда руслар бўлган юк самолёти уриб туширилди. мамлакатдаги "Тезкор ҳаракат кучлари" исёнчилари самолёт уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олган.
🔹 Сўнгги пайтларда Японияда жамоат транспортига ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайган. Расмийлар поезд ходимлари ва полиция ёрдамга келгунига қадар йўловчилар ўзларини тажовузкорлардан ҳимоя қилишлари учун ҳар бир вагонга махсус металл соябонлар ўрнатишга қарор қилди. Қурилма оддий соябонга ўхшайди, лекин узунроқ. Бу қароқчини узоқроқ масофада ушлаб туриш учун амалга оширилади.