Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хорижга чиқиш биометрик паспортини қаерлардан олиш мумкин?

Ўзим нурободликман, иш жойим Паст Дарғомда. Хорижга чиқиш биометрик паспорти олмоқчиман. Уни олиш учун қайси туманнинг давлат хизматлари марказига мурожаат қилишим керак? Умуман, вилоятимиз бўйича қайси ДХМларда "загран паспорт" берилади?

Э.Эшмуродов.

Саволга вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари М.Ҳасанов жавоб берди.

- Сиз иш ўзингизга қулай бўлган хоҳлаган туман ё шаҳар ДХМга бориб, хорижга чиқиш биометрик паспортини олишингиз мумкин. Бунда сиздан яшаш манзилингиз ҳақида маълумот сўралмайди.

Бугунги кунда фуқаролар Самарқанд вилоятида қуйидаги туман (шаҳар) лардаги давлат хизматлари марказларидан хорижга чиқиш биометрик паспортини (загран паспорт) олишлари мумкин.

- Оқдарё тумани
- Булунғур тумани
- Жомбой тумани
- Иштихон тумани
- Каттақўрғон тумани
- Нуробод тумани
- Нарпай тумани
- Пайариқ тумани
- Самарқанд тумани
- Ургут тумани
- Пахтачи тумани
- Тойлоқ тумани
- Паст Дарғом тумани
- Самарқанд шаҳар
Фақатгина Қўшработ тумани ва Каттақўрғон шаҳар ДХМда мазкур хизмат мавжуд эмас.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари (340 000 сўм) ташкил этади.