Хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган

Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб. БУ ҳақда Президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди. Ҳолат асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Таъкидланишича, бунинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.