Янги йил байрами арафасида “Afrosiyob” поездлари қатнови яна биттага кўпаяди

Янги йил байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди.

Ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди, 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шунингдек, 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширади.

Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.