Японияда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1000 нафарга етди
- 20.07.2020 21:45
- 64
- COVID-19
Бугун, 20 июль куни Токиода яна бир нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди.
Энг кўп ўлим ҳолати Токиода (327 ҳолат), ундан сўнг Хоккайдо (102 ҳолат), Кангава (98 ҳолат) ва Осака (86 ҳолат) префектураларида қайд этилган.
Бугуннинг ўзида мамлакатда 511 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланди. Японияда умумий ҳисобда 26 137 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган. Шу билан бирга, Окинава перфектурасидаги АҚШ ҳарбий базаларида қайд этилган COVID-19 ҳолатлари бу статистикага қўшилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа