Япониялик олимлар COVID-19 ҳақида янги маълумот тақдим этди
Кунчиқар юрт олимлари тақдим этган маълумотга кўра, ёпиқ хоналардаги ҳаво намлиги коронавирус зарралари тарқалиши тезлигига таъсир қилади. Бу ҳақда Рамблер нашри хабар берди.
Япониянинг Riken тадқиқотлар институти ва Кобе университети мутахассислари, супер компьютер ёрдамида қиш мавсумида қуруқ хоналарда коронавирус инфекцияси юқиш хавфи сезиларли даражада юқори бўлишини исботладилар.
Тадқиқотчилар “Фугаку” супер компьютеридан турли хоналарда касалланган одамлардан вирус зарралари нурланиши ва оқими моделлаштирилишида фойдаландилар. Ўтказилган тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ҳаво намлиги 30 фоиздан паст бўлган ҳолда вирус аэрозол зарралари, 60 фоиз ва ундан юқори бўлган ҳолга нисбатан икки баробар кўпроқ ошади.
Олимларнинг фикрига кўра, намлантирувчи воситалар хонани шамоллатиш имкони бўлмаган даврда инфекция тарқалишининг олдини олишда ёрдам беради. Шу билан бирга, тиббий ниқоблар мато ниқобларга нисбатан вирусдан яхшироқ ҳимоя қилади.