Япониянинг Фукусима провинцияси қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди, жароҳатланганлар бор

Япония ёнғин ва табиий офатларни назорат қилиш агентлигининг маълумотларига кўра, еттита префектурада 7,4 магнитудали кучли зилзилалар қайд этилган Мияги ва Фукусимада жабр кўрганлар 200 кишига етди, 4 киши ҳалок бўлди.



Зилзила кеча маҳаллий вақт билан 23:36 (Тошкент вақти билан 19:36) да юз берди.

Метеорологларнинг таъкидлашича, ер силкинишлари денгиз сатҳидан 60 километр чуқурликда содир бўлган. Мияги ва Фукусима провинцияларида яшовчи юзлаб одамлар цунами хавфи туфайли эвакуация қилинди.

Аввалроқ “Фукусима-1” авариявий атом электр станциясининг машина хонасида ёнғин сигнализацияси ишлагани хабар қилинганди, бироқ кейинроқ ёнғин бўлмагани маълум бўлди. Станция ҳудудида радиация фони ошмаган.

Табиий ҳодиса 2 миллионга яқин уйни электрсиз қолдирди, улардан 700 мингтаси Токиода. Айни пайтда электр таъминоти деярли тикланган.