Яхшиларга ўхшагим келар

Мақоламга бежиз бу сарлавҳани қўймадим. Жамиятнинг ҳозирги босқичида Собир акадек инсонларнинг фазилатларига эҳтиёж сезилаяпти.
С.Эшниёзов асли Хоразмнинг Гурлан туманидаги Шанғи қишлоғидан. 1951 йилда туғилган. Ота-онадан эрта ажралган. Тоғаси қўлида вояга етгач, 1933 йилда Самарқандга ўқиш учун келди ва... бир умр шу ерда қолиб кетди.
Ўқитувчилар тайёрлаш институтида топган Ҳамдам Бердиёров, Улуғ Раҳимов каби жўралари туфайли умрининг охиригача Пахтачида яшади. Урушга бориб келгач, мактабларда тарих фанидан дарс берди.
Мен Собир акани фидойилик тимсоли деб биламан. Шу инсон аввал мактабда, кейин туманда ўлкашунослик музейи ташкил этди. Бу савобли иш учун елиб югурганини кўрганман: вақтини, кучини, асабини аямасди. Вилоятга, Тошкентга қатнайвериб, музейга алоҳида бино қурилишига, халқ музейини эса Маданият вазирлиги балансига олишга эришди. 1-2 даражали уруш орденлари соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Собир ака ана шунақа одам эди. 1997 йилда вафот этган бўлсада, ҳалигача зиёлилар ўртасида тез-тез эсга олинади.
С.Эшниёзовнинг ташаббуси билан ташкил этилган музейда Пахтачи туманидаги икки минг йилдан ортиқ тарихга эга қадимий Добусиядан топилган ноёб буюмлар, Оқтепа, Қоратепа сингари 45 дан ортиқ тепаликлар ҳудудидан келтирилган узоқ ўтмишни жонлантирувчи ашёвий далиллар, ҳунарманд аждодларимиз яшаган турли даврга оид асбоб-ускуналар, уруш ва меҳнат қуроллари ўрин олган эди.
18 май - Халқаро музейлар куни арафасида 1985 йилда ишга туширилгач, республика танловида 1989 йилда учинчи ўринни олган ана шу музей Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов ташаббуси билан қайта таъмирланди, атрофи ободонлаштирилди.
Ф.ТОШЕВ.