Йил бошидан коррупция билан боғлиқ 673 та жиноят ишлари аниқланган
- 16.12.2020 20:45
- 95
- Ўзбекистон
ИИВ тизимидаги коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида коррупция билан боғлиқ 673 та жиноят ишлари аниқланган.
Коррупцияга ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ушбу жиноятларга алоқадор 126 та гуруҳни қўлга олиб, 84 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаган.
Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 85 таси порахўрлик, 51 таси товламачилик ва 311 таси фирибгарлик жиноятини ташкил этади.
Коррупцион жиноятлар асосан ижтимоий соҳада, ҳокимият идораларида, ўрта ва кичик бизнесда ҳамда агросаноат комплексида содир этилган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хотамов маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 30 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 53 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!