Йил бошидан валюта савдоси бўйича 245 та қонунбузарлик қайд этилган
- 03.08.2022 11:13
- 22
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан бу ҳақда маълумот берилди.
Айтилишича, жорий йилнинг ўтган даврида бу борада 245 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, натижасига кўра, 167 та жиноий ҳамда 78 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилган.
Ҳуқуқбузарлардан давлат фойдасига 433,2 минг АҚШ доллари, 1,1 млн. Россия рубли, 702,2 минг қозоқ тенгеси ва 1,2 млрд. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Қалбаки пул ясаш ва ўтказиш билан боғлиқ 23 та жиноят фош этилиб, 135 млн. сўмлик ҳамда 53,2 минг долларлик қалбаки банкнотларни эркин муомалага киритилиши олди олинган.
Қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 8 та жиноят фош этилиб, ҳуқуқбузарлардан 730,2 млн. сўмлик 4,6 кг. қимматбаҳо металлар ва табиий қимматбаҳо тошлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.