Йўл-транспорт ҳодисаси: 2 ойда 36 та ўлим
- 28.03.2024 17:47
- 37
- Долзарб
Вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 2 ойида вилоят бўйича жами 106 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 8 тага (98-106) кўпайган.
Ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари эса 44 фоизга ёки 11 тага (25-36) ошган. Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалар сони 5 тага (18-13), уларда тан жароҳати олган болалар сони 6 тага (16-10) камайган.
Таҳлилларга кўра, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 50 таси пиёдаларни уриб юбориш, 25 таси тўқнашув, 9 таси велосипедчини уриб юбориш, 9 таси бирор тўсиққа бориб урилиш, 8 таси ағдарилиш билан боғлиқ.
Энг кўп ЙТҲ соат 16:00 дан 23:59 гача бўлган вақт оралиғида содир бўлган - 42 та.