Ёнғинда 5 ёшли қизчанинг жасади топилди
- 23.12.2019 11:39
- 294
- Ҳодиса
Бухоро шаҳрининг Махтумқули кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 йилда туғилган қиз набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда ДЁХХ хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 23 декабрь куни соат 00 дан 48 дақиқа ўтганда ушбу уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 9 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:05 да қуршаб олинган ва соат 02:15 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 150 квадрат метрни ташкил этган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилгани тахмин қилинмоқда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.