Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Самарқанд форуми ўз ишини бошлади

“Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги ушбу халқаро тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида тайёрланган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳасини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини маромига етказишда муҳим пойдевор бўладиган мазкур форумда Америка, Осиё, Африка, Европа ва Австралия қитъасидан иштирокчилар қатнашмоқда.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Мазкур веб-форум Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини оширишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов (фото).