Тойлоқ ва Булунғур туманларида “Зарбдор” тажрибаси асосида шакллантирилган “драйвер” лойиҳалар амалга оширилмоқда

Маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга қулайлик сифатида дастлаб йўллар қурилишига аҳамият берилмоқда.

Тойлоқ туманидаги “Қўшчинор” маҳалласидаги 3 гектар майдонда барпо этилаётган саноат марказида зарур инфратузилмалар қуриш кўзда тутилган. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, канализация ва коммуникация тармоқлари қуриш ишлари кўзда тутилган. Ҳозирда “Самарқанд минтақавий йўллар буюртмаси хизмати” давлат муассасаси буюртмаси асосида 475 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, “Тех нур кафолат” МЧЖ йўлсозлари томонидан 425 метр узунликдаги йўлга асфальт қопламаси ётқизилди.

Шунингдек, Булунғур тумани Ғўбдин маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 5 гектар ер майдонида 20 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари учун ташкил этилаётган саноат зонаси ҳам “Зарбдор” тажрибаси асосида лойиҳалаштирилган.

Иқтисодий зонага олиб борадиган йўлнинг 530 метр қисми “Сaм Шоҳинур қурилиш” МЧЖ йўлчилари томонидан асфальтлаштирилди, - дейди “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат муассасаси бошлиғи ўринбосари Акбар Мирзаев. – Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 336 миллион сўмни ташкил этмоқда. Фойдаланишга топширилган йўл қопламасининг кенглиги 7 метр, асфальт-бетон қопламаси 7 сантиметр, асосининг қалинлиги эса 12 сантиметр қилиб мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизими - “Зарбдор” тажрибаси асосида “драйвер” лойиҳалари асосида ишлар давом этмоқда.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.